|
|
Ассалому алайкум.
Мана барчамиз орзиқиб кутган рахмат, мағфират ва ҳидоят ойи бўлмиш Рамазон ойи кириб келди. Барчангизни ушбу муқаддас ой билан муборакбод этаман.
Ҳазрат Пайғамбаримиз Мухаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам мархамат қиладилар: "Рамазон ойининг биринчи кечасида шайтонлар ва саркаш жинлар занжирбанд қилинади. Дўзах эшиклари ёпилиб, уларнинг бирортаси очилмайди. Жаннат эшиклари очилиб, уларнинг бирортаси қайта ёпилмайди. Рамазон кечасининг ҳар бирида Аллоҳ таоло уч марта: "Сўровчилар борми, сўраганини бераман. Тавба қилувчилар борми, тавбаларини қабул этаман. Истиғфор айтувчилар борми, мағфират қиламан", дейди".
Азиз биродарим, ушбу ойда кўплаб хайрли амалларни бажаришга, ёмонликлардан қочишга, нафсимизни тарбиялаб, Аллоҳ севган бандалардан бўлишимизга Яратган Роббимизнгинг ўзи насиб этсин.
РАМАЗОН ОЙИ МУБОРАК! |
|
|
|
|